Соч тўкиляптими?

Бугунги кунда аптекалар ва турли интернет дўконларда соч учун витаминлар мавжуд. Бундай витаминларни ўзбошимчалик билан қабул қилиш ярамайди. Агар сочингизни тараш вақтида тароқда жуда кўп сочлар қолаётга-нини кўрсангиз, ваҳима қилишга шошилманг. Соғлом тана ҳар куни юзтагача сочни йўқотади. Агар кунлик соч тўкилиши меъёрдан ошса, сабабини излаш керак. Вақтни сарфламаслик учун, ҳеч бўлмаганда соч ўсишини рағбатланти-радиган витаминларни истеъмол қилинг.

Тўкилишнинг барча сабабларини иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин.
Соч тўкилишининг биринчи гуруҳи. Тананинг тестостеронга сезгирлигини ошиши. Бу андрогеник алопесияни келтириб чиқарадиган эркак жинсий гормони таъсири, афсуски, кўпинча аёлларга ҳам таъсир қилади. Бундай ҳолда, сочлар, биринчи навбатда, юзнинг чакка қисмларида, кейин эса бошнинг уч қисми сочлари тўкилади. Аёлларда андрогеник алопесия туфайли соч тўкилиши камдан-кам ҳолларда эркак­ларникига ўхшаб калликни келтириб чиқаради, улар одатда аёл гормонлари билан ҳимояланган, аммо сочларнинг тўкилиши бошқа жуда кўп муаммоларга олиб келади. Соч фолликулаларининг гормонларга нисбатан сезгирлиги ошгани сабабли сочларнинг тўкилишини ҳеч қандай витаминлар, шампунлар ёки мас­калар тўхтата олмайди. Ягона ишонч­ли восита – бу гормонларнинг соч фолликулаларига таъсирини бутунлай тўсиб қўядиган дорилар. Бундай воситаларни гормонал мувозанат бузилганда бир умр ишлатишингиз керак бўлади.


Соч тўкилишининг иккинчи гуруҳи. Соч тўкилишининг иккинчи гуруҳи соч илдизларининг нормал озиқланиши бузилган ҳолатлар туфайли келиб чиқади. Бу қуйидаги сабаблар туфайли бўлиши мумкин:


• озиқ-овқатда протеин – оқсил етишмаслиги. Соч ўз тузилиши билан, авваламбор, оқсил бўлиб, сочларнинг қалин ва кучли боши учун танага қурилиш материали керак. Агар оқсил етарли бўлмаса, тана уни бошқа мақсадларга юборади. Масалан, ферментларнинг нормал ишлашини таъминлаш, суяклар, бўғимлар ва мушак­ларни қуриш – хуллас, кундалик яшаш учун сочлардан кўра зарурроқ бўлган бошқа нарсалар; Бундай ҳолатларда соч учун витаминлар қабули ҳам бундай витаминларни ўз таркибига олган маҳсулотлар истеъмоли ҳам ёрдам беради.
• танада витаминлар ва минералларнинг етишмаслиги (гиповитаминоз). Витаминлар ва минералларнинг етишмаслиги хавфи ош­қозон-ичак тракти касалликлари, дисбиёз билан оғриган одамларда кучаяди, чунки витаминлар ошқозон ва ичакда сўрилади ва қисман синтезланади. Шунинг­дек мувозанациз парҳез қиладиган одамлар ҳам кўпинча гиповитаминоз билан оғрийдилар;
• бош териси яллиғланиш жараёнлари. Энг кўп учрайдиган муаммолардан бири бу себореик дерматит бўлиб, у аҳолининг 11,8 фоизини қамраб олади. Бунга қўшимча равишда, экзема, псориаз касаллиги ва замбуруғли терининг шикастланиши соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкин;
• сурункали стресс. Биринчидан, бу гормонал мувозанатнинг бузилишини келтириб чиқаради, бу эса соч ўсишига таъсир қилади. Иккинчидан, сурункали стресс билан организмнинг витамин ва минералларга бўлган эҳтиёжи ортади, бу эса нисбатан тўйимли диетада ҳам гиповитаминозга олиб келиши мумкин;
• туғруқдан кейинги гормонал ўзгаришлар. Ҳомиладорлик пайтида соч фолликулаларининг фаоллиги ошади. Туғилгандан сўнг, гормонал мувозанат яна ўзгарганда, ҳомиладорлик пайтида «уйғонган» илдизларнинг бир қисми ҳаракациз ҳолатга қайтади, бу эса туғруқдан тахминан уч ой ўтгач фаол «соч тўкилиши» билан намоён бўлади. Бу оддий жараён, шунинг учун ваҳимага тушмаслик керак; Бундай ҳолатларда соч учун витаминлар организмни тиклаш учун қўшимча ёрдам сифатида ишлатилади.
• эндокрин тизим касалликлари: қалқонсимон без функциясининг пасайиши, қандли диабет ва ҳоказо. Бундай касалликларда соч учун витаминлар ёрдам бермайди.
Кўриб турганингиздек, сочларнинг тўкилишига олиб келадиган муаммоларнинг аксарияти витаминлар ёки минераллар етишмаслигидан келиб чиқади.
Соч учун витаминлар ва минерал комплекслар танани сочларнинг қалин ва чиройли бўлиши учун зарур бўлган моддалар билан таъминлайди.

Яна ўқинг:  Жароҳат ўрнида энди чандиқ қолмайди

А витамини тери ва соч фолликулаларини ўз ичига олган тўқималарнинг янгиланишини яхшилайди, терининг шилинишини камайтиради.
C витамини темир метаболизмини нормаллаштиради, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ва соғлом терини сақлайди.
Витамин B5 (пантотеник кислота) янгиланишни тезлаштиради. Ушбу витамин етишмаслигида соч ўсиши бузилиши ва эрта оқ сочлар пайдо бўлиши мумкин.
Витамин B6 асаб тизимининг нормал ишлашини, терининг, сочларнинг, тирноқларнинг оптимал ҳолатини қўллаб-қувватлайди.
Биотин терида, соч ва тирноқларда оптимал метаболизмни таъминлашга ёрдам беради.
Рух – А витаминининг сингишини яхшилайди, терининг ва сочларнинг тикланишини рағбатлантиради.
Селен – таниқли антиоксидант, бу стресс билан курашишга ёрдам беради.
Хром қондаги қанд миқдорини, липид­лар алмашинувини нормаллаштиришга ёрдам беради, сочлар ва тирноқларнинг ўсишини рағбатлантиради.
Мис органлар ва тўқималарнинг кислород очлигининг олдини олади, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди. Унинг етишмовчилигида эрта оқ сочлар пайдо бўлиши мумкин.
Марганес – углевод ва липид алмашинувини нормаллаштиради, иммун реакцияларда, меланин синтезида (сочларнинг нормал рангини сақловчи пигментда) иштирок этади.
Инозитол иммунитет тизимини мус­таҳкамлайди, ақлий фаолият ва хотирани рағбатлантиради. Юзни яхшилайди. Соч фолликулаларини кучайтиради, соч тўкилишининг олдини олади, қуруқлик ва мўртликни йўқ қилади.
Кўпгина ишлаб чиқарувчилар, эҳтиёткорлик билан, 30 кунлик витамин истеъмол қилиш курсини тавсия қиладилар. Аммо соч ўсиши циклининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда, витамин-минерал комплексини камида уч ой кетма-кет қабул қилиш яхшидир.
Витаминлар қабули овқатланиш рационини мувозанатини тиклаш билан бирга бўлиши керак.


Витаминлар қабулидан олдин, уларнинг бир-бирига тўғри келишини ва қайси бири сизга зарурроқ эканини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

Зуҳра ТОШЕВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: