Қулай, аммо зиёни кўп 3 та одат

Бугунги кунда болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган маҳсулотлар билан тўлдириб ташланган. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмаган ҳолда фарзандларимизнинг ривожланишига тўсқинлик қиламиз.
Ахир ҳамма ихтиролар ҳам фойдали бўлавермайди-ку. Баъзилари эса фақат маълум бир ёшгача фойда келтиради.

Резинка сўрғич ва бутилкалар

Жажжигина чақалоқчалар овқатлана олмаганлари учун уларга бутилка зарур бўлади, резинка сўрғичлар эса сўриш рефлексини қондиради ва уни тинчлантиради. Лекин бола бир ёшга тўлганидан кейин яхшиси бу нарсалардан воз кечишга ўргатиш лозим.
Акс ҳолда доимий равишда сўриш тишламни бузади ва тирноқлар, қаламлар, ручкаларни тишлаш каби жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Аравачалар


Юришни ўргатувчи аравачалардан фойдаланиш болалар шифокорлари томонидан умуман тавсия қилинмаган.
Биринчидан, бу умуртқага катта оғирлик туширади, бола ҳали мустақил равишда юра олмайдиган бўлса, демак унинг умуртқаси ҳали бунга тайёр эмас.
Иккинчидан, бола аравача ичида мувозанатини сақлай олмасдан ўзини олдинга ташлайди, демак бу унга ҳақиқий юришни ўрганишга ёрдам бермас экан.

Бир марталик тагликлар

Бир марталик тагликлар – бу жуда қулай, лекин сиз улардан қанча узоқроқ фойдалансангиз, тувакка ўргатиш жараёни шунча қийинроқ бўлади.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, тагликда иссиқ ва қуруқ, ва ҳатто бола ўзининг «ишларини» қилиб қўйса ҳам, бу унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.
Агар болани ползунка ва иштончаларга ўтказсангиз, у намликнинг ёқимсиз ҳолатини ҳис қилади ва тувакка ўтиришга тезроқ ўрганади.
Шунинг учун болага 18-20 ойликдан бош­лаб бир марталик тагликларни ишлатишни тўхтатган маъқул.

Севинч ТОШҚУЛОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ишга муккасидан кетиш...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: