ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.

      Тадбирда ТУРКСОЙ ташкилоти раҳбарияти, Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

     Тадбирни Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббасов кириш сўзи билан очиб, ТУРКСОЙ ташкилоти ҳақида маълумот берди ва туркий мамлакатларнинг маданий саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ушбу ташкилот доирасида кенг ҳамкорлик платформаси яратилгани, самарали фаолият олиб борилаётганини айтиб ўтди.

     Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик жамияти раиси Эркин Нуриддинов, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Ўзбекистондаги “ТУРОН” Фанлар Aкадемияси Президенти Ҳайдарбек Бобобеков ва бошқалар Туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда, шу жумладан, фан, маданият, санъат ва матбуот соҳасида ҳам ривожланаётганини таъкидлашди.

     Сўнгра Озарбайжон воқеликларини жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқишда алоҳида хизмат кўрсатган ўзбек журналистларига ТУРКСОЙ мукофотлари топширилди.

          Тадбирнинг бадиий қисмида санъаткорларнинг чиқишлари барчани хушнуд этди.

            Зебо НАМОЗОВА,

«ISHONCH»

Яна ўқинг:  ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: