Байрам шукуҳи давом этмоқда

Юртимизда янги йил шукуҳи кезмоқда. Қай бир гўшага борманг кўркам безатилган арча атрофида жам бўлиб ўйнаётган болажонларга кўзингиз тушади.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 57-мактабгача таълим муассасасида ҳам Янги йил шодиёналари болажонлар қалбига бир олам қувонч улашди.

Даврага кириб келган турли эртак қаҳрамонлари арча атрофида қўл ушлашиб Қорбобо ва Қорқиз қўшиғига жўр бўлишди. Болалар йил бўйи тарбиячилари Зулхумор Холмирзаева, Ольга Труш, мусиқа раҳбари Камола Алматоваларнинг ўргатган машғулотлари, шеър, қўшиқ ва рақсларини ижро этдилар.

– 2014 йилнинг – Соғлом бола йили деб номлангани биз мураббийлар зиммасига янада кўпроқ масъулият юклайди. Шу боис болаларни мактабга тайёрлашда уларнинг нутқини ўстириш, фикрлаш ҳамда эслаб қолиш қобилияти, қўл моторикасини ривожлантириш каби муҳим жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратамиз. Айниқса, болажонларни шахсий гигиенага ўргатиш уларнинг саломатлигига бўлган эътиборни кучайтиради, – дейди МТМ мудираси Гулчеҳра Азимова.

Шуни таъкидлаш жоизки, байрам баҳона болажонлар эртак қаҳрамонлари билан эртак иштирокчисига айландилар. Қорбобо ва Қорқиз жажжи ўғил-қизларга совғалар улашди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/45)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: