Ҳиндистон ўзбек ёшлари ижодида

Пойтахтимиздаги Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият марказида “Ҳиндистон: Ўзбекистон ёш рассомлари нигоҳида” мавзусида анъанавий кўрик-танлов ва кўргазма ўтказилди.

Тадбир “Ўзбекистон-Ҳиндистон” дўстлик жамияти, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Ўзбекистон-Ҳиндистон” дўстлик жамияти раисининг ўринбосари Ортиқали Қозоқов, Ҳиндистон маданият маркази директори Раджеш Меҳта ва бошқалар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик маданий-маърифий соҳада ҳам изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.

Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан иборат. Бир ой давом этган танловга профессионал ҳамда ҳаваскор мусаввирлардан элликдан ортиқ тасвирий ва амалий санъат асари тақдим этилди.

Танловда биринчи ўрин “Ҳаёт шажараси” мавзуидаги декоратив кулолчилик ишлари учун Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Ҳуснора Илҳомжоновага берилди.

Тадбир давомида ижодий асарлар кўргазмаси ва ёш ижодкорларга Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқали Қозоқовнинг маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Оромгоҳлар бағрида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: