Орзиқиб кутилган айём

“Туркистон” саройида “Президент арчаси” тантаналари бўлиб ўтди

Навқирон авлодга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим-тарбия бериш, уларни ҳеч кимдан кам бўлмаган, юксак маънавиятли, соғлом тафаккурли инсонлар қилиб вояга етказиш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосий йўналишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen Yolg‘iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида тиббий-ижтимоий ҳолати, миллатидан қатъий назар, барча болаларга алоҳида меҳр ва эътибор кўрсатилиб, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани Ўзбекистонда ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатлари ва ёш авлод камолоти учун хизмат қилаётганининг ёрқин далилидир. Хусусан, Меҳрибонлик уйларида жорий этилган ижтимоий-тиббий, педагогик, ҳуқуқий кўмак болаларнинг жамиятга интеграциялашувини таъминлаш, уларни ўз ҳаётий позициясига эга, мустақил, теран тафаккурли инсонлар сифатида вояга етишига хизмат қилмоқда.

“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида оила, васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларни соғломлаштириш, уларни касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олишга доир ишлар кўлами янада ортди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen Yolg‘iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамкорлигида ота-она меҳридан бебаҳра қолган, алоҳида эҳтиёжли болаларга ҳар жиҳатдан кўмак кўрсатиш, уларнинг билим олишга бўлган қизиқиш ва иштиёқини кучайтириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Кичкинтойлар турфа чироқлару ўйинчоқлар билан безатилган арча атрофида янги йил, Ватан, бахтли болалик, қиш, байрам шодиёналарига бағишланган шеърлар айтиб, қувноқ куй-қўшиқлар, рақсларга жўр бўлди. Эстрада ва цирк санъати усталари иштирокидаги концерт дастури болаларнинг қувончига қувонч қўшади.

Жўшқин мусиқа садолари остида болалар залга таклиф этилиб, жажжи томошабинлар эътиборига ватанпарварлик, аҳиллик, дўстлик, меҳнатсеварлик, ҳалолликни тараннум этувчи “Меҳрли дунё” театрлаштирилган томоша ҳавола қилинди.

Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Таълим муассасалари: замон билан ҳамнафас одимлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: