Эзгу интилишлар саодати

Фаол, изланувчан ва ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, жамиятимиз тараққиёти йўлидаги самарали фаолияти учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Ушбу йўналишларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” танловини ўтказиш яхши анъанага айланган. Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ушбу танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг қуйи босқичида 30 мингдан зиёд турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган аёллар иштирок этди. Танловнинг республика босқичига номзодларни саралашда асосан уларнинг фаолиятларида юртимиз аёлларининг муаммоларини ҳал этишга, иш ўринларини яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда улкан янгиланишларга ҳисса қўшаётгани инобатга олинди.

Танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган ўн тўрт нафар аёл орасидан Андижон вилоятининг Асака тиббиёт коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, врач-педиатр Наргиза Сатторова “Йил аёли – 2013” кўрик-танлови ғолиби бўлди.

– Бу йил мен учун жуда омадли келди, ушбу танловда ғолибликни қўлга киритдим. Бунинг барчаси Юртбошимизнинг биз тадбиркор аёлларга бераётган эътибори, яратилаётган шароитлар натижасидир. Ана шу шароитлардан ўринли фойдаланган ҳолда мен ҳам билим масканимизда “Тиббиёт камалаги” хусусий унитар корхонасини ташкил этиб, битирувчиларни иш билан таъминлашга ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман. Шунингдек, корхонада чеварлик фаолиятини йўлга қўйганмиз. Туманимиздаги тиббиёт ходимлари ва талабаларига махсус кийимлар тикиб бермоқдамиз, – дейди Наргиза Сатторова.

Шу қаторда Н.Сатторова таълим назарияси бўйича мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб бориб, педагогикага оид бир қатор ўқув-услубий қўлланмаларни яратганлигини айтиш жоиз. Тадбиркор сифатида эса кам таъминланган ўқувчиларига, маҳалладаги ёлғиз оналар ҳамда кекса, ногиронларга ўзининг ҳомийлик ёрдамларини бериб келмоқда.

Байрамона кечада тадбиркор аёллар, олима ва шоиралар, ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, фан-таълим ва спорт йўналишларида халқаро мусобақалар ғолибалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

М.ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  Кўчаларни ифлослантирганлик учун жарималарни ошириш таклиф қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: