“Президент совғаси”: ЮКСАК FАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

Халқимиз азалдан меҳр-мурувватни дунё устуни дея ардоқлайди. Зеро, боланинг беғубор кўнгли оламни чароғон этади. Уларга шодлик улаша туриб ўзимизнинг ҳам қалбимиз яшнайди. Юртимиз истиқболи, фарзандларимиз бахту камоли дилларимизни яйратади.

Байрамларда бир-бирининг ҳолидан хабар олиш, гина-кудуратларни унутиш ва совға-саломлар бериб кўнгилларни кўтариш халқимизнинг эзгу анъаналаридан биридир. Шу муносабат билан кириб келаётган Янги йил байрами арафасида юртдошларимизга ҳуш кайфият улашиш, сиёсатимизнинг асосий бўғинларидан бири бўлган ижтимоий ҳимоя ҳамда болажонлар қалбида янги йил шукуҳини уйғотиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётир. Зеро, фарзандлари шод-хуррам элнинг байрамлари янада файзли бўлади. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” шодиёналари ана шу эзгу мақсаднинг ёрқин намунасидир.

Жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари Тошкент шаҳрининг муҳташам “Туркистон” саройида ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирларида уч мингдан ортиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча “Меҳрибонлик уйлари” ва “SOS” – Болалар маҳалласи тарбияланувчилари ҳамда маҳаллалардан 3-15 ёшдаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, меҳрга муҳтож болалар ҳамда мустақиллик йилларида Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган юртдошларимизнинг фарзандлари қатнашадилар. Болажонларнинг байрам шодиёналарига келиб-кетишлари учун “Тошавтобустранс” уюшмасининг автобуслари ажратилган. Қатнашувчилар байрам тадбирининг “Меҳрли дунё” деб номланган бадиий қисми, “Томоша” болалар ижодий гуруҳи чиқишларидан баҳраманд бўлишади.

Жорий йилда қарийб 11 минг нафарга яқин болажонларга Президент совғалари топширилади.

Янги йил муносабати билан “Президент совғаси” тақдим этиладиган маҳаллалардаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, меҳрга муҳтож болалар шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”да, “Оилавий болалар уйлари”да, “Мурувват” ва “Гўдаклар уйлари”да ҳамда “SOS” – Болалар маҳаллаларида тарбияланаётган 9 минг 465 нафар ҳамда мустақиллик йилларида Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ватандошларимизнинг 286 нафар фарзандлари жами 9751 нафар болажонлар рўйхати вилоятлар кесимида шакллантирилди.

Ўн беш номдаги турли ширинликлар ва ўн икки номдаги ўқув қуролларидан иборат ушбу совғалар ҳудудларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамда махсус автотранспортлар орқали жўнатилмоқда.

Яна ўқинг:  Байрам дастурхонига

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: