РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ АЛЕКСАНДР ГРИШУК БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов Лондонда ўтаётган ФИДЕ гран-при мусобақасининг 10-турида россиялик Александр Гришукка қарши дона сурди. Қизиқарли кечган ўйинда дуранг қайд этилди.
Сўнгги тур олдидан гроссмейстеримизда 4,5 очко бор, у 8-ўринда бормоқда. Биринчи ўринда 6,5 очко билан азербайжонлик Шаҳриёр Мамедёров кетмоқда.
Рустам Қосимжонов сўнгги турда 6 очко билан тўртинчи ўринда кетаётган исроиллик Борис Гельфандга қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, ФИДЕ гран-при мусобақасининг кейинги босқичи шу йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади