Эл соғлиги – юрт бойлиги

(Реклама ўрнида)

– Узр, қайси бўлимда даволаняпсиз, қизим? – сўради физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган аёл ёнидаги жувондан.
– Холажон, мен 2-терапия бўлимига келганимга икки кун бўлди.
– Яхши даволашяптими?
– Ҳа, шифокор ва ҳамширалар хушмуомала, муолажаларни вақтида қилишяпти. Айниқса, физиомуолажаларнинг беминнат, вақтга қараб навбатга қўйилгани, ҳамшираларнинг чаққонлиги боис кўп кутиб қолишга ҳам ҳожат қолмас экан.
– Ҳа, қизим, барака топишсин! Шифокорлар бор экан саломатлигимиз мустаҳкам, бирор жойимиз оғриб қолса, дарров ёрдамларини аяшмайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда инсон саломатлигини асраш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, турли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни янада юксалтириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Тошкент шаҳар 5-сон клиник шифохонасида кардиология, кардионеврология, 1– ва 2-неврология, хирургия, 1– ва 2-терапия, ҳомиладорлар патологияси, туғруқ бўлими, қабулхона, марказий стерилизация бўлими, функционал диагностика, лаборатория, рентген бўлимларининг ходимлари инсон саломатлиги йўлида астойдил хизмат қилмоқда.
– 1960 йилдан буён стационар тизимида фаолият кўрсатиб келаётган клиник шифохонамизда бугунги кунда 80 фоиз ўз-ўзини молиялаштириш тизими, 20 фоиз давлат бюджет тизими асосида тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Барча бўлимларимиз замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда аппаратлар билан жиҳозланган, – дейди клиника раҳбари Гулнора Кенжаева. – Айтиш жоизки, клиник шифохонамизда ўз-­ўзини молия­лаштириш ҳисобидан ЭХО ЭГ, ЭНМГ, ИВЛ, УТТ, чақалоқлар учун КЮВЕЗ аппарати, лапароскопия, рақамли рентген, электроэнцефалограмма, эндоскопия аппаратлари ҳамда функционал кроватлар билан таъминлангани касалликларни тезкор ва аниқ ташхислаш ҳамда тўғри даволашда муҳим ўринни эгаллади. Клиник шифохонамизда тўлиқ ва жорий таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилди. Ўтган йили қабул бўлими ва марказий стерилизация бўлимлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бир қанча бўлимлар жорий таъмирланди.

Ҳа, бугунги кунда 417 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган клиник шифохона инсон саломатлиги йўлида самарали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Беморларнинг шифо топишида асосий ўрин эгаллайдиган физиотерапия бўлимида 26 нафар ходим фаолият кўрсатади. Бўлимда лазеротерапия, юқори ва паст час­тотали ток билан даволаш, уқалаш, ингаля­ция, сув муолажалари, парафин, даволаш физкультураси ва бошқа муолажаларни сифатли амалга ошираётган физиотерапевт врач Хуршида Очилова ва ҳамширалардан беморлар миннатдор.

Шунингдек, клиник бўлимларда беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган тажрибали шифокорлар «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ёш шифокорлар билан доимий ҳамфикр ва ҳаммаслакдирлар.
Жумладан, клиникада ярим асрдан зиёд меҳнат қилиб келаётган Функционал ташхис бўлими мудири, олий тоифали шифокор Эътибор Ҳайдарова кўплаб шогирдларга устоз.

Яна ўқинг:  ПАНДЕМИЯ: ФАРЗАНДИНИ МАКТАБГА ЮБОРАЁТГАН ОТА-ОНАЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Очақиз Тўйчиева, 1-терапия бўлими шифокори, бўлим бошлиғи Инга Чачанидзе, УЗИ шифокори Барчиной Гузарова каби ўз касбининг усталари беморларнинг даво топишлари йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган бўлсалар, Туғруқ бўлими мудири Юлдуз Расулова, катта доя Ольга Бутахина, доя­лар Лайло Пўлатова, Раъно Шерқузиева, неанатолог Холида Ҳайдарова, гинеколог Муяссар Матниязова ҳар куни дунёга келадиган 7-8 нафар чақалоқнинг соғлом туғилиши, она-бола мулоқоти, парвариши ва уларни эсон-­омон оила бағрига кузатишда масъулдирлар.

Ҳа, аслида тирикликнинг мазмун ва моҳияти, меҳнат қилиши инсон саломатлигига боғлиқ экан, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, юксалишлар ва чиқарилаётган давлат дастурлари ҳам аввало инсон саломатлигини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилгандир.
Айни пайтда, 5-клиник шифохона раҳбарияти янги режа ва лойиҳалар устида саъй-­ҳаракатлар олиб бормоқдаки, мақсад даволаш масканида бунёдкорлик ва ободончилик ишларини амалга ошириш ҳамда даволаш ишларини янада яхшилашдир.

Марям АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: