Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?
***
Ҳаётдан ва ўзидан ўзиш учун одам идеал қидиради. Ўзишни истамаган одам ўзига ўзи идеал бўлиб кўринади.
***
Кишилар кўпинча идеални ўтмишдан қидирадилар, чунки тирик идеаллар ўзларининг қусурлари ва иллатларини ошкор қилади.
***
Етиш мумкин бўлган идеал охирида ўкинч уйғотади.
***
Ҳаётий идеалига қараб киши руҳининг нимага муштоқлигини билса бўлади.
***
Идеалимнинг ҳаётий мақсади менинг ҳам ҳаётий мақсадимдир. Лекин бу идеалимнинг қисмати, албатта, менинг ҳам қисматим бўлиши зарурлигини англатмайди.
***
Умр бўйи бир идеалга интилган эмас, балки бутун умр идеаллар излаб яшаган менда ҳавас уйғотади.
***
Одам қалби етадиган идеалга эмас, ета олмайдиган, аммо тинмай ўзига чорлайдиган идеалга талпинади.
***
Одамни иллатлардан халос қилмоқчимисиз, унга эзгуликка чорловчи идеаллар беринг!
***
Ҳаётий идеалга қараб кишининг қандай тарбия кўрганини айтиб берса бўлади.
***
Идеал сиғинишга эмас, яратиб яшашга ундаса, кишини иллатлардан халос этади.
***
Идеал севги маъбудаси эмас, у гоҳо суйган кишингдан воз кечишни талаб қилиши мумкин.
***
Агар тийнатини яхшиласа, одамнинг Яъжуж-Маъжужни идеал тутгани ҳам хафвли эмас.
***
Идеалга топинмайдилар, идеалга талпинадилар.