Швейцарияда касалхоналарга қон етказиб беришда дронлардан фойдаланилмоқда

Швейцариянинг Лугано шаҳридаги икки касалхона қон етказиб бериш учун дронларни синовдан ўтказишни бошлади. Янги технология йўлларда юз берадиган мураккаб вазиятларни четлаб ўтган ҳолда биоматериални тезкорлик билан етказиб бериш имконини беради. Лойиҳа “Swisspost” почта хизмати кўмагида яратилди.

Американинг “Matternet” компанияси маҳсулоти ҳисобланган дронларга лаборатория контейнери жойлаштирилади. Шундан сўнг касалхона ходимлари дронни мобил дастур ёрдамида ишга туширади. Белгиланган жойда иккинчи касалхона ходими жўнатмани қабул қилиб олади.

Учувчи воситалар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида компания авиация соҳасидаги тартибга солувчи органлар билан ҳамкорлик қила бошлади. Дрон биноларни ва парвоз учун ёпиқ ҳудудларни четлаб ўтади.

Қурилма икки килограммгача бўлган юкни 20 километргача бўлган масофага олиб бора олади. Унинг тезлиги соатига 36 километргача етиши мумкин. Инфрақизил датчиклар дронга фавқулодда ҳолатларни аниқлашга ва парашют ёрдамида ерга тушишга имкон беради.

Маълумотларга кўра дронлар дастлаб шаҳарлар ҳудудида тиббий мақсадларда фойдаланилади. Бундан аввал дронлар Руандадаги қишлоқларда дори ва қон етказиб бериш каби вазифаларни бажарган.

Дронлар синови 2017 йилнинг март ойи ўрталарида бошланган. Ўша вақтдан буён икки касалхона ўртасида 70 дан ортиқ синов ўтказилди. Хизматни доимий асосда ишга тушириш 2018 йилда ражалаштирилмоқда.

 

Манба: zamin.uz

Яна ўқинг:  Тошкентда Паралимпия ўйинлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: