БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК – ИҚТИСОДИЁТИМИЗ МЕЗОНИ

Куни кеча бир гуруҳ ТВ ходимлари ва журналистлар Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Паркент тумани Заркент ҳудудидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида бўлишди.
Республикамизда боғдорчилик, узумчилик ва виночилик соҳаларида тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, узум навлари турларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида аввал узумзорлар, ҳосилдорлик, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбатда бўлдик.
Шундан узумчилик ва виночилик агентлиги раиси ўринбосари раис ўринбосари Абдуҳамид Абдижалилов Республикамизда боғдорчилик, узумчилик ва виночилик соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, уларнинг турларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф. Қирғизбоев, агентлик директор ўринбосари Н. Вапаев, агентлик бошқарма бошлиқлари, мутахассислар, қатор акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган соҳа мутасаддилари, фермерлар ва ташаббускорлар иштирок этган тадбирда Узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган алкагол ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5656-фармонига асосан Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ўз фаолияти давомида
2019 йил 1 январь ҳолати бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари тасарруфидаги узум майдонлари жами 82 540 гектар, шундан ҳосилга кирган, 65 971 гектар,
хўраки навлар, 37 785 геетар, кишмишбоп навлар: 30 640 гектар, винобоп навлар, 14 116 геетарни ташкил этган.


Ушбу токзорларнинг 24,8 минг гектари шпалерда, 5,3 минг гектари ишком усулида ҳамда 52,3 минг гектари ерда парваришланмоқда. Шунингдек, 2,6 минг гектарида томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган.
Ҳозирги кунда Республика ҳудудларида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида 45 та узум навлари мавжуд. Улар ичида қадимдан маҳаллий ҳалқ томонидан яратилган автохтон навлардан Қора жанжал, Андижон қора узуми, Буаки нор, Буаки тош, Бишти, Қора ва Оқ кишмиш, Паркент ва бошқа навлар ҳали ҳам ўз ўрнини йўқотмаганлиги эътиборга молие.
Ҳозирги кунда қимматбаҳо-хўжалик хусусиятларига эга навларни яратиш борасида кенг қамровли селекция ишлари олиб борилмоқда.
Сўзга чиққан Академик М.Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ва Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходими, тажрибали олим Улуғбек Маматов ҳам соҳа мутахассис олимлари томонидан маҳаллий шароитимизга мос, ҳосилдор, юқори сифатли маҳсулот етиштириш имконини берувчи Гўзал қора, Ризамат, Кишмиш ВИРа, Кишимиш Согдиана, Кишмиш Иртишар, Кишмиш Самарканд, Кишмиш Хишрау, Тарнау, Рубиновий, Рекорд, Магарачский, Мускат Узбекистанский, Ташкентский, Рангдор, Олтиндай навли узум навлари яратилгани, маҳаллий навлардан ташқари Франция, Италия, Германия, Грузия ва бошқа давлатлардан интродукция қилинган Каберне Совиньон, Моратель, Хиндогни, Ркацители, Рислинг, Мускат Розовый, Мускат Венгерский, Алеатико каби юқори сифатли вино, вино материаллар ва шампан винолари тайёрлаш имконини берувчи узум навлари экилаётгани ҳақида маълумот берди.
Айтиш жоизки, соҳага тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда юқори ҳосилли, йирик мевали, уруғсиз, турли муддатларда – жуда эртаги ва кеч пишадиган узум навларини яратиш, бозорларимизни таъминлаш учун эртаги узум навлари тури жуда кам, шунингдек, Оқ кишмишнинг мевалари кичик, пишиш муддати кеч бўлганлиги учун қуритиш муддатлари ёғин-сочинли кунларга тўғри келиб қолмоқда.
Республикамизда ташкил қилинадиган янги токзорлар учун ажратилган ер майдонлари тупроқларининг кимёвий таркиби, гумус миқдори, шўрланиш даражаси ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Республикамизда маҳаллий навлардан ташқари Франция, Италия, Германия, Грузия ва бошқа давлатлардан интродукция қилинган Каберне Совиньон, Моратель, Хиндогни, Ркацители, Рислинг, Мускат Розовый, Мускат Венгерский, Алеатико каби юқори сифатли вино, вино материаллар ва шампан винолари тайёрлаш имконини берувчи узум навлари экилмоқда.
Жорий йилда республика ҳудудларида 141 та ташаббускорлар томонидан
9 991 гектар майдонда (2018 йилга нисбатан 8 264 гектарга ёки 5,5 баробар кўп) саноатбоп, хўраки ва кишмишбоп узумзорлар барпо этилади. Мазкур тадбирларга жами 263,8 млрд. сўм, шундан ташаббускорлар маблағи 128,2 млрд. сўм ҳамда Агентлик жамғармасидан 135,6 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.
Ушбу ҳудудларга 231 дона артезиан қудуқларини ўрнатиш учун 27,7 млрд. сўм, ҳамда 8 345 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш тадбирларига 66,7 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилади. Ҳозирги кунда ташаббускорлар томонидан 66 дона артезиан қудуқлари ўрнатилди.
Ток кўчатларини ҳарид қилишга Агентлик жамғармасидан тижорат банклари орқали 41,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кун ҳолатига 2,1 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Республикада ток кўчатчилигини ривожлантириш мақсадида 250 гектар майдонда, жумладан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Агровер” МЧЖ томонидан 200 гектар майдонда “in-vitro” усулида кўчат етиштириш ва лаборатория қуриш лойиҳаси ҳамда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Туркия давлати инвесторлари билан ҳамкорликда “Agroport” МЧЖ томонидан 50 гектар майдонда замонавий кўчатхона барпо қилинади.

Яна ўқинг:  Айни пайтда Самарқанд вилоят бўйича 200 мингдан зиёд ёшлар ҳашарда қатнашмоқда

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: