Кўзга ҳордиқ зарур

Ҳар куни кўзларни зўриқтирадиган ишда узоқ вақт ишлаганда оддий машқлар ва мунтазам ҳордиқ кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.

  • Агар узоқ ишласангиз ва компьютердан узоқлаша олмасангиз, ҳеч бўлмаса кўзларингизни бир неча сонияга мунтазам юмиб ўтиринг. Шу тариқа кўзларингизга катта фойда келтирган бўласиз.
  • Кўзга оид ҳар қандай муаммода бўйиннинг энсага яқин жойини уқалаш яхши. Шунингдек, бошни бир неча марта айлантириш керак – ўнг ва чап томонга.
  • Кўзлардаги толиқишни йўқотиш учун бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан қаншар ва кўзларнинг ички бурчаклари ўртасидаги нуқтани фаолроқ босинг. Буни 1 дақиқа бажарасиз. 2-3 марта такрорлагач, бир дақиқа танаффус қилинг.
  • Кўзларда толиқишни ҳис қилганда, киприкларингизни кўпроқ пирпиратинг. Бунда бармоқлар қовоқда жойлашган бўлади ва улар пирпиратаётганда бармоқлар остида ҳеч қандай юз мушакларининг ҳаракатланмаётганини назорат қилинг. Кўзларни юмганда уларни қаттиқ қисманг. Лекин шу билан бирга кўзларни яхшироқ юминг: тез ва енгил ҳаракатларни амалга оширинг. Кўзларни ўн марта пирпиратгандан сўнг юминг ва 2-3 марта чуқур-чуқур нафас олинг. Юз мушакларини бутунлай тинч қўйинг. Машқни яна бир марта такрорланг.
  • Кўзлардаги қичишишни йўқотиш учун уларни юмиб, секин чапга қаранг. Кўзларни шу ҳолатда бир неча сонияга қолдиринг. Кейин эса нигоҳингизни ўнгга буринг. Машқни 9 марта такрорланг. Уни бажараётганда қовоқларни қимирлатмасликка ҳаракат қилинг ҳамда улар қалтирамаётганини назорат қилинг.
  • Қон айланишини яхшилаш ва чарчоқни йўқотиш учун чуқур нафас олиб, кўзларни маҳкам юминг. Бунда юз ва бўйин мушаклари зўриқиши зарур. Шу ҳолатни 3 сония сақланг, нафасни ҳам ушлаб туринг. Сўнг оғзингизни катта очиб, тез нафас чиқаринг. Бунда кўзларни ҳам иложи борича каттароқ очинг.

Алишер Раззоқов,

Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчиси

Яна ўқинг:  БОЛАЖОН УЧУН СТОЛ ТАНЛАЙМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: