ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожланишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, келажак авлоднинг интилиш ва изланишларига кенг имкониятлар яратилаётгани ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини янада ўсишига замин бўлмоқда.

Хорижий давлатлар олий ўқув юртлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилаётгани эса келажак ворисларининг билим ва тафаккурларини янада бойитишга, хорижий тилларни ўрганиш ва турли миллат ёшлари билан дўстлик алоқаларини ўрнатишга кенг йўл очмоқда.

“Пойтахт” бизнес марказида таълим тизими йўналишида ташкил қилинган кўргазма ҳам айнан шу мақсаддадир. 29 сентябрдан 2 октябргача давом этган ушбу кўргазмада Малайзия давлатидан тўққизта олий, ўрта махсус ва умумтаълим ўқув даргоҳларидан ташриф буюрган делегация иштирок этди. Шунингдек, ушбу кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари, профессор Ш. Қаюмов ва Ўзбекистон-Малайзия элчихонаси элчиси доктор Абдулазиз Бин Ҳарунлар ҳам иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад таълим тизимида давлатлараро ҳамдўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон-Малайзия таълим соҳасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, икки давлат талабалари ўртасидаги мавжуд таълим дастурларини ўрганишдан иборат.

– Биз бундай кўргазмаларни Ўзбекистонда аввал ҳам бир неча бор ўтказганмиз. Ана шу саъй-ҳаракатлар самараси туфайли бизда Ўзбекистондан кўплаб талабалар таҳсил олишмоқда. Яқинда университетимиздан ташриф буюрган делегациямиз мамлакатингиздаги бир нечта олий ўқув юртлари билан таълим тизимида алмашиниш дастури бўйича меморандум имзолаб қайтдилар, дейди делегация аъзоларидан Малайзиянинг “Султон Идрис” университети “Мусиқа ва санъат ижроси” факултети декани, профессор Заҳарул Лайлиддин бин Сайдон.

Танлов асосан “TOEFL” ва “IELTS” тести орқали қабул қилинади. Танловдан ўта олмаган ёшлар бир йил инглиз тили курсларида таҳсил олиб, уни қайта топширадилар. Талабалар университет ҳудудидаги ётоқхона билан таъминланадилар. Университетимизда Англия, Австралия, АҚШ, Индонезия, Ўзбекистон каби давлатлардан келган профессор-ўқитувчилар ўнга яқин давлатлардан келиб, таҳсил олаётган талабаларга билим беришади.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  РУЛДАМИСИЗ? ДОРИ ИЧМАНГ!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: