“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим-тарбия соҳасида улкан одимларни бошлаб берди. Бу эса ҳар бир педагог зиммасига қуйидаги асосий талабларни – таълим бериш, тарбиялай олиш ва таълим олувчининг билимларини холисона баҳолай олиш, қолаверса назорат қилиш маҳоратини ривожлантириш вазифасини юклайди.
Янги аср ўқитувчиси юқоридагиларни бажариши ҳамда таълим-тарбия жараёнига бўлган янгича қарашларни шакллантириш хислатларига эга бўлиши керак. У ўз фаолиятида қобилиятли, замонавий, илмий ва маданий тараққиётнинг моҳиятини чуқур тушуна билиши, дунё ва инсон ҳақидаги билимлар тизимини кенг нуқтаи-назардан англаш, қолаверса, компютер ва бошқа ўқитиш техник воситаларидан таълим жараёнида фойдалана олиши лозим. Шунингдек, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни мукаммал эгаллаши, маънавий баркамол, диний илмлардан ҳам хабардор, эътиқодли, фуқаролик ва ватанпарварлик бурчини ҳис қилиши, асосийси, миллий мафкура ҳамда бугунги иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини тўла тушуниб етган бўлиши лозим.
Дарс жараёнида, таълим-тарбияда ўқувчи асосий ҳаракатлантирувчи куч, таълим жараёни субъэкти бўлиши керак, яъни ўқиш, ўрганиш, мутолаа қилиш талаба зиммасига ўтиши лозим. Ўқитувчи эса, билим беришдан ўқувчиларнинг билимларни мустақил эгаллашларига кўмаклашиши зарур. Дарсни ташкил қилиш шакли ўқув мақсадига, хусусиятига, таълим усулларига ва ўқитиш имкониятларига боғлиқ. Бунга эришиш учун ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда ҳаракат қилади. Асосийси, педагогик ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ўқитишга интерфаол дарс усулларини, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Брейн-ринг” усуллари қўлланганда ўқувчилар ўқитувчи билан бирга тенг фаолият кўрсатадилар. Агар ўқувчи ўз-ўзини ўқица, ўқитувчи ўқувчини якка тартибда ўргаца, ўқитув материалининг 90 фоизини ўзлаштиради. Дарсда таълимнинг интерфаол усулларидан бири “Кичик гуруҳларда ишлаш” технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Мазкур технологияни қўллаш усули қуйидагилардан иборат:
– фаолият йўналиши аниқланади. Муаммодан бир-бирига боғлиқ бўлган масалалар белгиланади;
– керакли асос яратилади. Ўқувчилар мазкур мавзу ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлишлари керак;
– гуруҳлар белгиланади. Ўқувчилар 7-8 кишидан иборат бўлиб гуруҳга бўлинади;
– аниқ кўрсатма берилади. Мустақил иш, кроссворд, тест тузиш;
– бошловчи ўқувчи олдиндан тайинланади. Ўтилган мавзу ёки бўлим бўйича мустақил, ўз устида ишлаб, саволлар тузиб келади, кроссворд, тест жавобларини баҳолайди;
– эксперт ёки ёрдамчи (ассистент) ўқувчи тайинланади, улар ўйинни олиб боришда ёрдам берадилар, жавобларни баҳолаб, таҳлил қилиб берадилар;
– гуруҳлардан сардорлар сайланади. Сардор – хушёр шахс, ўз гуруҳи учун ўйин қоидаларини бузмаган ҳолда жон куйдиради;
– ўқитувчи томонидан эса жараён қўллаб-қувватланиб ва йўналтирилиб турилади. У ўйинни назорат қилиб туради, ўйин якунлангач, ўқувчиларнинг умумий балини эълон қилади. Сўнгра муҳокама қилинади;
– доскага 3та гуруҳга бўлинган ўқувчилар фамилияси ёзиб қўйилади, дарс мақсади бўйича максимал баллар кўрсатилган бўлади, режа бўйича тўпланган ҳар бир балл ўқувчи фамилияси қаршисига ёзилиб борилади.
Ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро таъсири натижасида ўқувчи маълум билимларни шунчаки ўзлаштириб, яъни ўрганиб олишидан ташқари бир вақтнинг ўзида билим олиш ва хатти-ҳаракатлар қилишнинг янги тамойили ва методини ўзлаштириб олади ва ривожлантириб боради.
Одатда ўқитувчи хорижий тилни ўргатиш, ўқитиш усулини ўзи танлайди. Курснинг мазмуни деярли ўзгармайди, аммо уни ўқувчига етказиб бериш усули ўзгариши мумкин.
Агар вазифа бирор далил ҳақида бериш бўлса, тақдимот ёки интерфаол маъруза каби усуллар энг самарали усуллар ҳисобланади. Муаммоларни муҳокама қилишда энг маъқул усул ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб жамоавий баҳс-мунозара ўтказишдир. Бунда Баҳс-мунозара-Дисcуссион, Браин-сторминг усулидан фойдаланиш мумкин.
Маълумки, ўқувчиларнинг мустақил кенг ва пухта билим олишларида сюжетли-ролли, ижодий, ишбилармонлар, конференсия, ўйин машқлари каби дидактик ўйинлар ўзининг таълим-тарбия берувчи, билимларни мустаҳкамловчи, ўқув материалларини такрорловчи, билимларни назорат қилувчи ўйинлар сифатида ифода этилиши билан аҳамиятлидир. Ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, мустақил билим эгаллаш кўникмаларини ривожалантиришда уларнинг ўзларида бор бўлган билим, кўникма, малакаларини янги вазиятда қўллаш орқали янги билимларни ўзлаштиришида дидактик ўйинларнинг ўрни алоҳида ажралиб туради. Бунда уларнинг бир-биридан фарқланиши ва ўзига хос тавсифга эга эканлигига эътибор берилади.
Ижодий ўйинлар-талабаларнинг ижодий изланиш, мантиқий фикр юритишини ривожлантириш ва қўшимча билим олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ўйинлардир. Бу ўйинлар таъсирида ўқувчи ижодий изланиб, янгиликларни кашф этади ва уни ҳаётида қўллайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўқувчиларнинг машғулот жараёнида мустақил иш, дарс жараёнида мустақил ўқиш ва ўрганиш, янги материални тушунтириш ва мустаҳкамлаш, турли ижтимоий фойдали фаолиятлар, топшириқ ва машқларни бажариш, фан бўйича ўтилган материалларни такрорлаш, тест-синов топшириқларини бажариш муҳим. Шунингдек, савол-жавоб, баҳс-мунозара юритиш, сайр-саёҳатлар уюштириш, шахсий таассуротларни ҳимоя қилиш, мустақил ўқишнинг саҳна ва кино кўринишини ташкил этиш, китоб билан мустақил ишлаш, соҳа бўйича амалий ишларни мустақил бажариш, дастур йўналишида бадиий адабиётларни таҳлил этиш асосида мустақил ишлашнинг аҳамияти каттадир. Бу ишларни муваффақиятли амалга ошириш ҳар қандай соҳа фаолиятида ижобий ўзгаришларни содир этади. Энг муҳими ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда технологик ёндошув ўқув жараёнини янада фаоллаштиради, ўқув материалларининг ўзлаштиришида юқори даражага эришилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилмоқда
Пойтахтимизда “Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. "InnoWeeк - 2021" халқаро инновацион ғоялар ҳафтал
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
