Смартфонлар янги кўринишда

Интернет тармоғида экрани ва корпуси ботиқ бўлган LG смартфонининг илк суратлари пайдо бўлди. The Verge нашри хабар беришича, у G Flex деб аталади ва 2013-йилнинг ноябрида сотувга чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Маълум бўлишича, G Flex органик светодиодли (OLED) 6 дюймли эгилувчан экранга эга бўлади. Бироқ, экран эгилувчан хусусиятга эга бўлса-да, смартфон корпусини эгиб бўлмайди.

Eслатиб ўтамиз, яқинда Кореянинг SAMSUNG компанияси Galaxy Round биринчи ботиқ экранли смартфонини тақдим этган эди. Унинг панели энига букилган ҳолатдадир.

Galaxy Roundнинг ўзига хос бўлган асосий хислати – ундаги «Думалаш эффекти» (Roll Effect) бўлиб, бунда текис юзада турган телефоннинг эгик корпуси бир ёнга босилганда қурилмадаги асосий маълумотлар – жавобсиз қолган қўнғироқлар, батарея қуввати кабилар экранга қалқиб чиқади.

Яна ўқинг:  Энг хавфли хасталик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: