Уйқучилар “нишонда”

Кўпчилигимиз учун тонгда уйғониш қийин иш. Ихтирочилар эса ҳар доим изланишда. Улар бу сафар «Нишонли соат»ни ўйлаб топишди.

Бу соатлар ёрдамида уйғониш ростдан ҳам қизиқарли бўлса керак. Чунки уйқудан туришдек қийин иш ўйин билан бошланади.

Янгиликнинг «нишонли» деб номланишига сабаб, унга лазерли тўппонча ёрдамида ўқ узиш мумкин, соатнинг тепа қисмига эса нишон ҳам ўрнатилган. Лазер нурини нишонга тўғри йўналтира олсангиз, соатнинг овози ҳам ўчади, қулоғингиз ҳам тинчийди. Лекин, бу ишни бир мартада бажариш ўта мушкул иш.

Агар, нишонни тўғри кўзлай олмасангиз, узоқдаги соатни унинг олдига бориб ўчиришга мажбур бўласиз. Бироқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам уйқудан уйғонишингиз кафолатланган…

Шу билан бирга, бу соатдан ўйин сифатида фойдаланиб, нишонга олиш қобилиятингизни ҳам оширишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  ТУҒМА МАЙМОҚЛИК ХАСТАЛИГИ: уни бартараф этиш мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: