Кулгу-шифо (2013-39)

Тоғда геолог чўпондан сўрабди:

Отахон, мавсумда қўйларингиз қанча жун беради?

– Оқларими ёки қоралари? – дебди чўпон.

– Дейлик, оқлари.

– Икки кило.

– Қора қўйларчи?

– Улар ҳам икки кило.

– Отахон, айтингчи, бир кунда уларга қанча ем керак?

– Оқларигами ёки қораларига?

– Дейлик, оқларига.

– Бир кило ем кетади.

– Қораларигачи?

– Уларга ҳам бир кило.

Геологнинг жаҳли чиқибди:

– Ие, қанақасиз отахон, оқ қўйларми, қора қўйларми деб, миям­нинг қатиғини чиқардингиз-ку!

– Ахир оқ қўйлар меникида, – дебди чўпон.

– Э, шундай демайсизми отахон, қораларичи?

– Қоралари ҳам меники…

Яна ўқинг:  Янги транспорт тури

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: