Бепул операция учун сертификатлар топширилди

Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда “Шарқ аёли” халқаро жамоат фонди билан биргаликда икки ой мобайнида туманнинг марказий шифохонасида “Ёрқин нигоҳ” дастури доирасида 2 мингдан ортиқ туман аҳли Жанубий Корея ва Россиядан келтирилган кўз касалликларига ташхис қўйиш ва уларни аниқлаш бўйича замонавий тиббий ускуналар ёрдамида бепул кўрикдан ўтказилди.

Кўрик натижасида 500 нафардан ортиқ бемор замонавий даволаш муолажалари орқали соғломлаштирилди. 2018 йил 6 август куни ҳокимликда туманнинг 10 та кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ва 60 ёш ва ундан катта беморларга Тошкент шаҳридаги замонавий кўз шифохоналаридан бирида бепул операция қилдиришлари учун махсус сертификатлар топширилди.

Яна ўқинг:  Фонд фаолиятидан (2014/25)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: