Олий таълимдаги ўзгаришлар малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқаро талабларга мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада таълим тизими сифатини янада яхшилаш ва малакали кадрлар тайёрлашда янгича дастур ва тажрибалардан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бундан ташқари, хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлар маъқуллангани ажойиб янгилик бўлди. Бу имконият ўқиётганлар ва илмий изланувчилар учун вақт нуқтаи назаридан бир поғона олдинга силжиш дегани. Шунингдек, юртимизда таҳсил олишни хоҳловчи фуқароларга ҳам янада қулайлик яратилганидан далолат.

Эндиликда хориж тажрибасини миллий таълим тизимига кенг жалб этган ҳолда ҳар бир жараёнга янгича ёндашиш анъанаси ҳам муҳим масалага айланиб бормоқда. Бу борада таълимнинг барча жабҳалари қамраб олинган бўлиб, жамоатчилик назорати ва хавфсизлик масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинган. Айни шу масалада Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан ҳам салмоқли ишлар йўлга қўйилган. Яъни, бунда прокурор назорати тизими йўлга қўйилган бўлиб, соҳа доирасида самарали фаолият олиб боради.

Прокурор назорати – бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида ўрнатилган тартибга риоя қилиш, мамлакат ҳудудида амалдаги қонунчиликка мувофиқ қонунбузарликларни бартараф этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш, прокуратура ва унинг қонунда белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини қонун билан ўрнатилган тартибда бажариш ваколатини амалга ошириш учун давлат ҳокимиятининг махсус ваколатли органидир.

Зеро, қонун устувор бўлган жойда тинчлик ҳукумрон бўлади, тинчлик бор жойда халқ фаровон яшайди.

 

Элёржон ХЎЖАМОВ,

мустақил тадқиқотчи

Яна ўқинг:  Конституциямизда 7 минг 550 сўз қўлланилган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: