Жамғарма фаолиятидан (2013-33)

Жамғарманинг тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан Шайхонтоҳур туманидаги Кўкча ва Тинчлик маҳаллаларида жами 92 нафар фуқаро тиббий-кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш мавзусида давра суҳбатлари ҳам бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Амударё туманидаги “Толқин” қишлоқ врачлик пунктида «Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Гурлан тумани Эшимжирон қишлоғи 7-сон маҳалласида жами 150 нафар фуқаро иштирокида «Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда» ва «Шу азиз Ватан барчамизники» мавзуларида фестиваль ўтказилди.

Бухоро вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ромитан туманидаги “Қизилравот” қишлоқ врачлик пунктида ҳафта давомида жами 401 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ташкил қилинди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Янгиер шаҳридаги ногирон аёллар учун мўлжалланган «Мурувват» уйида байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жам­ғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Иштиёқ, интилиш, самара

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: