Мактаб ярмаркалари иш бошлади

Янги ўқув йили арафасида Самарқанд вилоятидаги бозор ва савдо мажмуалари, таълим муассасаларида мактаб ярмаркалари иш бошлади.

Кейинги йилларда анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган мазкур тадбир ўқувчилар учун сифатли ва арзон нархда ўқув қуроллари, кийим-кечак харид қилишда ота-оналарга қулайлик яратмоқда.

– Бугунги кунда вилоятимиздаги барча бозор ва савдо мажмуаларидан ташқари, туман маркази ва шаҳардан, бозорлардан узоқлиги ҳисобга олинган ҳолда 98-умумтаълим мактабида ҳам шундай ярмаркалар фаолияти йўлга қўйилди, – дейди вилоят халқ таълими бош­қармаси бўлим бошлиғи Қўлдош Саидов. – Ушбу савдо нуқталари орқали вилоятдаги 977 та умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 392 мингдан зиёд ўқувчига зарур маҳсулотлар етказиб бериш режалаштирилган. Бунинг учун савдо корхоналари ва тадбиркорлар билан шартномалар тузилиб, керакли миқдордаги ўқув қуроллари, мактаб формалари савдога чиқарилмоқда. Каттақўрғон, Нуробод, Ургут ва Қўшработ туманларининг олис дашт ва тоғли ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ўндан зиёд автоярмаркалар ҳам ташкил этилди. Ҳар бир ярмарка бўйича мактаб раҳбари ва педагог ходимлардан масъуллар ва моддий жавобгар шахслар белгиланган. Сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархи, ўқув қуролларидаги сурат ва бошқа воситаларнинг маънавиятимизга мослиги назоратга олинган. Бу борада тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрида ҳам умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда бозор ва савдо мажмуаларида 25 жойда савдо ярмаркалари ташкил этилди. Жумладан, «Ипак йўли» савдо мажмуаси ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига тўққиз нафар тадбиркор жалб этилиб, белгиланган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. Савдо нуқталарининг терминал, назорат касса аппарати ва бошқа зарур воситалар билан таъминлангани аҳолига манзур бўлмоқда.

– Уч набирам мактабда ўқийди, – дейди Самарқанд шаҳар Лоҳутий маҳалласида истиқомат қилувчи Тамара Қобилжонова. – Улар учун барча зарур ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб ярмаркасидан харид қилдик. Олган буюмларимизнинг сифати ҳам, нархи ҳам бизга маъқул. Энг муҳими, бозор айланиб маҳсулот излаб юрмадик. Ҳаммаси шу ерда муҳайё этилган экан.

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Оила-маҳалла-таълим муассасаси: муваффақиятли ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: