ОИВга қарши кураш кучайтирилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги «Grand Mir» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши фаолият юритаётган ҳамкор ташкилотларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир БМТ Тарққиёт Дастурининг ОИВга қарши кураш бўйича лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, БМТТД, ЮНЕЙДС вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад ОИВнинг тарқалишига қарши кураш, ушбу касалликка чалинган шахсларга нисбатан бағрикенгликни ошириш ва бунда давлат, нодавлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Семинарда сўзга чиққан мутасадди ташкилотлар вакиллари ОИВнинг олдини олиш, касалликка чалинган шахсларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамиятининг ўрни ва вазифалари хусусида фикр билдирдилар. Шунингдек, ОИВ касаллигининг олдини олишга оид қонун хужжатларини такомиллаштириш масалалари, муаммолар ва ечимлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари ҳамкор ташкилотлар вакиллари ОИВнинг олдини олиш бўйича миллий анъана ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурларни мамлакатда амалга оширилишини таъминлаш, бу йўлдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирок этди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Алла – қалбга сингган туйғу

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: