Меҳр кўнгилларни обод этади

«Одамларнинг яхшиси одамларга кўп фойдаси тегадиганидир».

(Қазоий ривояти)

Момоларимиз дуога қўл очар экан, юртга тинчлик, эл кўнглига хотиржамлик, танга сиҳатлик тилайди, сўнгра фарзандлари, набираларининг камолини сўрайди. Тинчлик ҳукмрон юртда осойишта ҳаёт, обод турмуш бунёд бўлади. Айёмлар айёмларга улашади, шодиёналар олам-олам завқ беради қалбларга. Барчасига таянч Ватан бўлади. Қуёши, суви, ҳавоси, тупроғи ҳам танга роҳат, ҳар гўшаси обод бу диёрнинг.

Бу юртда, бу элда инсон қадри ҳамиша азиз. Меҳр бор жойда азизу мукаррамлик бўлади. Чеҳраси мунаввар улуғларимиз нонни насиба, деб юз-кўзига сурадилар. Дастурхон нозу неъматларга тўлади. Шукрона тилаклар айтилади. Айниқса, улуғ айём кунларида ришталар мустаҳкамланади. Йўқсиллар йўқланиб, беморлар ҳолидан хабар олинади. Бир сўз билан айтганда, кўнгиллар обод, нурафшон бўлади. Бу хислату фазилат элнинг боқий қадриятига айланган.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яна ўқинг:  Cаломатлик маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: