Президент матбуот котиби журналистлар иштирокида брифинг ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ўзининг ҳудудларга ташрифи арафасида уюштириладиган кўзбўямачиликлар ҳақида кескин фикрлар билдирганди. Самарқандга ташрифи арафасида кўча тозалашга олиб чиқилган ўқитувчининг ўлими ҳолатларига ҳам тўхталиб, ўз фикрларини билдириб ўтганди.

Билдирган танқидий фикрларидан сўнг, кўрилаётган чоралар ҳақида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов журналистлар иштирокида брифинг ўтказди.

Президент бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳуқуқий меҳанизм яратиш бўйича топшириқлар берди. Унга кўра соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимлари, талабаларнинг ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этишнинг олдини олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилади. Мазкур қарор мазмунига кўра соҳа вакилларини мажбурий ишларга жалб этиш тақиқланади. Қарорда белгиланган қоидаларга риоя этмаганлар, маъмурий ва ҳатто, жиноий жавобгарликка тортилади. Шунингдек, Президентимиз жойлардаги кўзбўямачиликларни бартараф этиш юзасидан масъул вакилларга топшириқ берган. Берилган топшириқлар натижаси ҳақида ОАВ орқали маълумот бериб борилади.

Яна ўқинг:  Меъда яраси ва саратонини аниқловчи ажойиб ускуна яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: