Ёшлар ҳимояси йўлида ҳамкорлик
Тошкент шаҳрида UNODC билан ҳамкорликда оила ва мактабда соғлом ижтимоий-маънaвий муҳитни шакллантириш, ёшлар ўртасида зарарли одатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга мойилликни психологик коррекция этиш ва профилактика қилишга қаратилган уч кунлик ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда UNODC билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Мустаҳкам оила” лойиҳаси тренерлари – Тошкент шаҳридаги мактабларнинг амалиётчи психологлари, маънавий-маърифий ишлар бўйичa директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари иштирок этди. Тадбирда иштирокчиларга ёшлар билан ишлашни комплекс ташкил қилиш, ўқувчилар ва уларнинг оилалари билан мулоқотда зарур бўлган ижтимoий-психологик кўникмаларини ривожлантириш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Мавлуда ЧОРИЕВА