Ҳаваскорлик халқ театрларининг республика фестивали

Тошкент шаҳрида Халқаро ”Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси билан ҳамкорликда Ҳаваскорлик халқ театрлари республика фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳаваскорлик халқ театрлари ижодий жамоалари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, ёш истеъдодларни кашф этиш ҳамда уларнинг катта саҳналарга чиқишига амалий кўмак бериш, ёзувчи ва шоирларни соҳага кенг жалб қилиш ҳамда соҳа ривожини янада яхшилаш бўйича ижодий-ташкилий кўмак беришдан иборат.

Фестивалдаги спектакллар намойишидан сўнг соҳа мутахассислари ва қатнашувчилар иштирокида “Халқ театрларининг ёшлар маданий ва маънавий ҳаётида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ва Буюк Британия ўзаро беллашади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: