Ўзбекистонда “ақлли қишлоқ”лар пайдо бўлади

2018 йилнинг учинчи чорагида мамлакатда “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳаси синов тарзда амалга оширилиши мумкин.

Президентнинг “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида умумий муҳокама учун жойлаштирилган бўлиб, унда шундай лойиҳа хусусида сўз боради.

“Ақлли қишлоқ” муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлардан иборат бўлади. Уйлар шамол генераторлари, фотоэлектр панеллари, термонасослар ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади. Шунингдек, уларда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этишни ҳам кўзда тутади.

Яна ўқинг:  “Татуаж” ва “ботекс” нима ёхуд “гўзаллик” қурбонлари хусусида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: