Ижтимоий дорихоналар фуқаролар йиғинлари таклифи асосида қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тизим фаолиятини тубдан яхшилаш ва дори ишлаб чиқаришни янада такомиллаштиришга кенг имкониятлар очиб беради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашида бўлиб ўтган анжуман мазкур қарор ижроси, унинг мазмун-моҳияти ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий дорихоналар тизимини яратиш масалаларига бағишланди.

Тармоқда 2018 йилда ички имкониятлардан келиб чиқиб 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу орқали фармацевтика саноатини жадал тараққий эттириш учун сармоялар жалб этишни фаоллаштириш ва ялпи ички маҳсулотда соҳа улушини оширишга эришиш кўзланган. Шунингдек, аҳолига янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018–2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 2 мингта ижтимоий дорихонадан иборат тармоқ яратиш режалаштирилмоқда. Тадбирда ижтимоий эҳтиёжманд ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшайдиган фуқароларни ижтимоий аҳамиятга эга ва арзон дори воситалари билан таъминлаш бўйича ишларнинг ҳолатини пухта ўрганиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Яна ўқинг:  Гиёҳвандлик – умр заволи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: