Mиллат саломатлиги – юрт фаровонлиги

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий-ижтимоий маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1июлдаги «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги каби бир қатор қарорлар, шунингдек, «Обод турмуш йили» Давлат дастури ижросини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳри Миробод туманининг чекка маҳаллаларида аҳоли учун бепул тиббий-кўрик ташкил этилди.

Тиббий-ижтимоий патронаж тизими томонидан ташкил этилган тиббий-кўрик давомида Миробод туманининг 15 та маҳалласидан 1 144 нафар аҳоли терапевт, акушер-гинеколог, педиатр, эндокринолог, невропатолог, отоларинголог, офтальмолог, хирург, ортопед ва бош­қа мутахассислар кўригидан ўтказилди. Функционал ташхис усулларидан ультратовуш текшируви, электрокардиография текшируви, глюкометрия (қонда қанд миқдорини текшириш), кўриш ўткирлиги каби текширувларидан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.

Тиббий-ижтимоий патронажда кўрик давомида аниқланган беморлар рўйхати тузилиб, жойлардаги соғ­лиқни сақлаш муассасалари томонидан назоратга олинмоқда ва соғ­ломлаштирилмоқда. Шулардан 662 нафар бемор аёлларнинг даволанишга тавсия қилинган бўлиб, уларнинг 645 нафарига амбулатор, 17 нафарига эса касалхона шароитида даволаниш тавсия қилинди.

Тиббий-ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами ичида ёлғиз кексалар алоҳида ўрин тутади. Тиббий кўрик давомида Тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари томонидан 17 нафар ёлғиз кексалар ҳолидан манзилли хабар олинди ва уй шароитида мурувват ёрдами кўрсатилди, уларга дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари хайрия ёрдами сифатида тарқатилди. Кўрик давомида жамғарманинг тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида тиббиётдаги долзарб мавзулар хусусида маърузалар ўқилиб, давра суҳбатлари ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтган аҳоли амбулатор варақаларига қайд этилиб, Миробод тумани соғлиқни сақлаш тизими ҳудудий шифокорларига топширилди. Касаллиги аниқланган беморларни назорат остига олиш тавсия этилди. Икки ой давомида соғломлаштириш ишларини амалга ошириб натижаларини Тиббий-ижтимоий марказга тақдим этиш тайинланди.

Туҳфанисо ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Юқумли ўткир ичак касалликлари:

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: