Ҳужайра ҳимоячиси

Бу резавор мева таркибида антиоксидантлар кўплиги сабабли у ҳужайрани шикастланишдан асрайди.

Айниқса, саратон (рак) касаллигига ирсий мойиллиги мавжуд инсонлар мавсум давомида бир кунда 150-200 грамм сархил малина (хўжағат) истеъмол қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқа вақтда уни шакар билан аралаштириб музлатгичда сақлаш керак. Яна ушбу маҳсулот анемия (камқонлик)нинг ҳам олдини олади. Одатда анемия хасталиги онкологик жараённинг тезлашиб кетишига сабаб бўлади. Чунки камқонлик сабабли иммунитет тушиб кетади. Иммун тизимининг фаолияти издан чиқса турли касалликлар организмни беҳол этади.

Одатда уддабурон бекалар баҳорда ва кузда “ғарқ” пишган малина мевасидан мураббо ва жемлар тайёрлаб қишги мавсумга заҳира тайёрлаб қўйишади. Аммо, шифобахш таъсири кучли бўлиши учун резавор меванинг 1кг оғирлигига нисбатан 2 кг шакар аралаштириб, ёғоч қошиқда эзилгани энг фойдали ҳисобланади. Бундай усулда тайёрланган хўжағатни музлатгичнинг қуйи қисмида шиша банкаларда ва оғзи ёпиқ ҳолда сақлаш керак. Унинг бир ош қошиғини бир стакан қайнаган (аммо, қайноқ эмас) иссиқ сувга аралаштириб ичиш грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)га чалинган беморларни қаттиқ терлатади. Хаста кишини парвариш қилаётган унинг яқинлари беморнинг “жиққа” терга ботган кийимлари ва чойшабини тез-тез алмаштириб туришга ҳаракат қилишлари зарур. Акс ҳолда юқорида қайд этилган касалликлар асорат билан кечиб, зотилжам (пневмония)ни ортириб олиш ҳеч гап эмас.

Яна ўқинг:  Конкур бўйича нуфузли халқаро мусобақа ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: