Ватанга хизмат – олий саодат

Тинчлик – тенгсиз неъмат. Кун сайин гўзаллашиб, янада тараққий этаётган диёримизда тинчлик ва фаровонлик шукуҳи бор. Бугун биз ана шундай тинч ва обод Ватанда умргузаронлик қилаяпмиз. Бу диёрда туғилиб камолга етган фарзандлар она Ватан ҳимоясини муқаддас бурч деб биладилар. Кенжа ўғлим Аллаёр ҳам болалигидан ҳарбий касбга меҳр қўйди. Унинг келажак орзулари ҳарбий соҳа билан уйғун эди. “Катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?” деб савол берганларга “Офицер бўламан!” дерди бошини баланд тутиб. Болаликдаги орзу ўзгарувчан бўлади, дейишади. Йўқ, Аллаёрда ундай бўлмади. Унинг орзуси вояга етган сари қатъий мақсадга айланди. Аввалига Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтади. Муддатли ҳарбий хизматдан қайтиши билан олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун астойдил тайёргарлик кўрди. Куну тун китоб варақлаганлари, жисмоний тайёргарликка зўр берганлари ниҳоят ўз мевасини берди. Аллаёр Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга кирди! Бу барчамиз учун қувончли воқеа эди. Ўша кунни кечагидек эслайман. Аллаёр ҳовлига югуриб кириб “Она мени табрикланг, ўқишга кирдим” деганида қувончим дунёларга сиғмаганди. Ҳовлимиз бирпасда тўйхонага айланиб кетганди. Кўрсатганига шукур, дейман. Бугун Аллаёр Чирчиқ олий танк кўмондонлик-муҳандислик билим юрти 1-босқич курсанти. Ўғлимдан умидимиз катта. У албатта, ишончимизни оқлайди. Ўғлим орзу-ниятларига эришиб, халқ хизматида бўлишдан асло толмасин, дейман.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчиларни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан қутлайман. Уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва машаққатли хизматларида муваффақият ёр бўлишини тилайман. Шонли байрам муборак, азиз ҳарбийлар!

Салом билан,

 

Олтингул МАМБЕТНИЯЗОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Яна ўқинг:  Ishtiyoq va havas muvaffaqiyatlarim pillapoyasidir

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: