Ҳамюртимиз – жаҳон чемпиони
31 декабрь куни моҳир чарм қўлқоп устаси Жамшид Нажмиддинов профессионал бокснинг ярим-ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида WFA (World Fighting Assotiation) камари учун индонезиялик Херо Титога қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида рақибидан устун эканини исботлай олган Жамшид Нажмиддинов якунда ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.
Боксчи профессионал рингда ҳозирга қадар 17 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 16 тасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.
Т. ОРТИҚОВА