Куч – билим ва тафаккурда

Юртимизда эртамизнинг муносиб ворислари бўлган ёшларимизга яратилаётган шароитларга чинданда ҳавасинг келади. Ана шу имкониятлардан самарали фойдаланаётган йигит-қизларнинг янги-янги марраларни забт этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, турли беллашувлар чинакам иқтидор эгаларини кашф этишда қўл келмоқда.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро ҳайрия жамғармасига қарашли Тиббий-ижтимоий марказда бўлиб ўтган тадбир жамғарманинг ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати ҳамда «Соғлом авлод» газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида ўтказилган «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» танлови якунларига бағишланди. Мазкур танлов саволларига тўғри жавоб йўллаган 2-Тошкент Юридик коллежи 2-бос­қич ўқувчиси Ҳуррият Донобоева ўз сўзида, «Биз ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланамиз. Ўқиб-изланамиз. Чунки, юртимиз эртаси иқтидорли ёшлар қўлида», – дея таъкидлади. Шунингдек, танлов ғолиблари Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти 2-босқич талабаси Нодирбек Ёқубов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 34-мактаб ўқувчиси Эъзоза Усмонхўжаевалар ҳам ўз сўзларида ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар ва уларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтишди.

Fолибларга «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ж.ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  ЭЛ ЭЪЗОЗИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: