Ягона солиқ тўловининг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамкорлигида “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби жорий этилмоқда.

Давра суҳбатида болалар ва ёшлар тўғрисидаги қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, халқаро шартномалар инвентаризациядан ўтказилгани қайд этилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда.

Имтиёз ва имкониятларни амалиётга татбиқ этиш изланувчан, ташаббускор ёшларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда жамоатчилик назоратини олиб бориш тартибини жорий этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

 

Барно Мелиқулова,

ЎзА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси давлат туризм қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: