Тасвирни ўта тиниқ узатувчи чўнтак проектори
Швециялик конструкторлар компьютер ёки смартфонсиз ишловчи проектор яратиш ғоясини амалга татбиқ қилдилар.
Улар проекторга сенсорли экран ўрнатдилар. Бу билан проекторни компьютер, ноутбук, телевизор ёки бошқа қурилмага уланиш имконияти чекланмайди. Ушбу экраннинг диоганали 4.1 дюмга тенг. Проектор кўплаб севимли иловаларни ўрнатиш имкониятларини берувчи Android 7.1 операцион тизими ёрдамида бошқарилади. Тизимга Snapdragon 625 процессори, 16 Гб домий хотира ва 2 Гб оператив хотира ҳамда 7000 мАч ҳажмли аккумулятор хизмат кўрсатади. Проекция Texas Instruments DLP модули ёрдамида 50 дан 100 люменгача ёруғлик билан юзага туширилиши мумкин. Тасвир сиғими 1280 х 720 р га тенг. Шунингдек, қурилма Bluetooth 4.1, Wi-Fi ва 4G технологияларини ўзида мужассамлаштирган.