Кексалар учун шифобахш таомнома

Ротман илмий тадқиқотлар институти ва Канаданинг нейродегенерация бўйича консорциуми олимлари ҳамкорликда организмда барвақт қарилик аломатлари пайдо бўлмаслиги учун айрим шифобахш маҳсулотларни истеъмол қилишни таклиф этишди.

Бу эса кексаларда паришонхотирликнинг олдини олиб, ақлий қобилиятни узоқ сақлайди.

Тадқиқотлар натижасида олимлар ёши элликдан ошган кишилар учун овқатланиш қўлланмасини яратдилар. Ушбу қўлланма муаллифларидан бири Кэрол Гринвуднинг тавсиясига кўра кексаларга резавор мевалар ёки рангли карам каби сабзавотларни истеъмол қилиш кони фойда экан. Шунингдек, кексаларнинг ҳафта давомида бир неча бор балиқ ва ёнғоқ истеъмол қилишлари ҳам мақсадга мувофиқ бўлар экан. Яна махсус таомномага ловияли шўрва, дуккаклилар, зайтун ёғини ҳам киритиш лозим. Албатта, ҳар бир киши ўзининг овқатланиш рационини меъёрга амал қилган ҳолда хилма-хил қилиши мумкин. Акс ҳолда инсон хотиранинг пасайиши ва бошқа ёш ўтиши билан боғлиқ касалликларга дучор бўлиши мумкин.

Яна ўқинг:  Академик таътил қандай касаллик билан оғриган талабага берилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: