Бананли пишириқ

Зарур масаллиқлар: банан – 4-5 дона. Творог – 400гр. Тухум – 2 дона Мевасиз, оддий йогурт – 200 мл. Таъбга кўра долчин ва ванилин.

Тайёрланиши: Творог, йогурт ва тухум блендерга солиниб, қаймоққа ўхшаш қоришма ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Тайёр бўлган масаллиққа пичоқ учида долчин ва ванилин қўшилиб яна яхшилаб аралаштирилади. Банан пўстидан ажратилиб, тик бўйига кесилиб, икки бўлакка бўлинади. Кесилган бананлар иссиқликка чидамли идишга солиниб, унинг устидан тайёрланган қоришма қуюлади. Сўнгра қиздирилган духовкада 180С иссиқликда 25-30 дақиқа пиширилади. Пишириқнинг усти тилларанг тусга киргач, у тайёр ҳисобланади. Тайёр пишириқ суюқ қаймоқ билан дастурхонга тортилади.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  “Shox-med” тиббиёт маркази: мураккаб диагностика ва самарали даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: