Ерда жой қолмадими?…

Буюк Британиядаги «Beaulieu» дарёси яқинида яшовчи Стефен Тюрнер янгича кўринишдаги қайиқ яратди. Бунда унга «PAD studio» ва «The SPUD group» компаниялари ёрдам берди.

Қайиқнинг номини «Exbury egg» («egg» – инглиз тилида «тухум») деб аташди. Чунки, унинг кўриниши ростдан ҳам тухумга жуда ўхшаб кетади. Қайиқ узоқ вақт жумладан, 730 кун сув устида ва яна 365 кун давомида шамол, ёмғир, қор ҳамда иссиқ қуёш тафтида синовдан ўтди.

Тухум-қайиқ четидан тортиб қирғоққа боғлаб қўйилади. У эса сув тўлқинлари устида тебраниб, кишига ҳузурбахш этади.

Қайиқнинг ичкари қисми замонавий жиҳозланган: тебранма ётоқ, мустаҳкам стол, иссиқ печь ва албатта, қуруқ хона.

Тепасида қуёш батареяси жойлаштирилган бўлиб, ноутбук, фотоаппарат ёки мобиль телефонларни зарядлаш учун электр тизими ҳам мавжуд.

Яна ўқинг:  Кичкинтойлар ҳайвонот боғи сафарида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: