Ўзбекистон қизамиқ ва қизилча касалликларидан холи мамлакат деб тан олинди

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қизамиқ ва қизилча касалликларини бартараф этган мамлакат сифатида тан олинди.

Мамлакат 2014 йилнинг январ ойидан 2016 йилнинг декабригача бўлган давр ичида ушбу касалликларни бартараф этишга эришди.

Европа минтақавий комиссиясининг таъкидлашича, бу ҳолат бутун Европа минтақасида қизамиқ ва қизилча касаллигини бартараф этиш мақсадига эришишга сезиларли даражада ҳисса қўшади. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий эмлаш тақвимига қизамиқ, тепки ва қизилчага (ҚТҚ) қарши вакцина киритилди. 12 ойлигида ва 6 ёшида болани ҚТҚга қарши эмлаш ушбу касалликларга нисбатан умрбод иммунитетни шакллантиради. Мамлакат бўйича ҚТҚга қарши эмлаш кўрсаткичлари юқори бўлиб, 2016 йилда қамров биринчи эмлашда 99,5 фоизни ва қайта эмлашда 99,7 фоизни ташкил этди.

ЮНИCEФ Ўзбекистон ҳукуматига янги вакциналарни киритиш ва сотиб олиш, уларнинг сифатли сақланиши учун совуқ занжир тизимини янада яхшилаш, вакциналарни харид қилишда мустақил молиялаштиришга эришиш ва эмлашга бўлган талабни доимий равишда оширишда кўмак бериб келмоқда.

Яна ўқинг:  Эътибор ва эътироф соҳа вакилларига масъулият юклайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: