12 та замонавий кўп қаватли уй барпо этилади

Келгуси 5 йилда Тошкент шаҳрида Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун 12 та замонавий кўп қаватли уй барпо этилади.

Куни кеча Маданият вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, сўнгги янгиликлар, истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, 2017 йил барча жабҳалар сингари маданият соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Буни соҳа доирасида қабул қилинган қарор ва фармонлар ва уларнинг ижроси борасида олиб борилган ишлар мисолида кўриш мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январида “2018–2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 28 та театрни барпо этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларига 189,2 млд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев. – Ушбу қарор туфайли театрларнинг фаолияти, инфратузилмаси ва моддий-техник базаси замон талаблари асосида янада мустаҳкамланади.

 Шу билан бир қаторда, Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларга “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 2018–2019 йилларида 2 тадан, 2020–2022 йилларида 4 тадан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. 

Таълим соҳасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим ташкил этилгани эътиборга молик. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Жорий йилда ушбу марказ учун махсус бино қурилиши режалаштирилган.

Тадбир давомида вазир Б. Сайфуллаев соҳадаги ютуқлар билан бир қаторда камчилик ва муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, томошабин маданиятини юксалтириш масаласи оғриқли нуқталардан бири сифатида қайд этиб ўтилди.

Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Қуёшпанелли черепицалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: