Реклама

Таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш: бунда ОАВнинг ўрни қандай?

 Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган давра суҳбати таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик мулоқотини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусига бағишланди.

Таъкидландики, ёш авлод тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишларда давлат муассасалари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Дунёда ўсмирлар тенгдошларининг таҳқирлаши ва зўравонлигига дучор бўлаётгани ҳақида маълумот берилди. Албатта, бундай нохуш ҳолатлар ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва ҳаётда ўз ўрнини эгаллашига салбий таъсир этади. Иштирокчилар мавзу доирасида таклиф, муносабат ва мулоҳазаларини билдирди.

 

Саша ГРАУМАНН,

ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари:

 

– Ўсмирлар зўравонлигига қарши чоралар кўриш барча мамлакатларда долзарб масалага айланмоқда. Бу вазиятга қарши курашиш учун ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозим. Ташкилотимиз ҳамкорлар ёрдамида мактаблардаги зўравонликка барҳам бериш учун ўқувчиларни ҳимоя қилишга доир қонун ва тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш, маҳаллалар ва оилалар ҳамкорлигини кучайтириш каби чораларни кўришни таклиф этади.

Яна ўқинг:  Спортга ихтисослашган таълим муассасаларида аутсорсинг жорий этилади
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: