Шодликларга бой маскан

Бола ҳаётининг ҳар бир даври ўсиш ва ривожланиш жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга. Бунда оилада ота – онанинг, мактабгача таълим муассасаси ва мактабларда психолог, тарбиячи-педагогларнинг роли катта.

– Фарзанд тарбияси қийин ва мураккаб жараён. Бола билан ишлаш учун тарбиячи-педагогдан катта масъулият талаб этилади, – дейди тажрибали педагог Феруза Қодирова.

Бугунги кунда 280 нафар боланинг соғлом вояга етиши йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги “Табассум” номли 18-сон мактабгача таълим муассасасининг 14 нафар педагог-тарбиячилардан иборат жамоаси айни дамда ёзги соғломлаштириш ишлари билан банд. 9 гуруҳда турли ёшдаги болалар тарбияланаётган ушбу масканда ширинтойларнинг мириқиб дам олиши, машғулот ва тўгаракларга жалб этилиши учун барча шароит мавжуд.

Тарбия масканида ширинтойларнинг ақлий фаолиятини ривожлантириш, маънавий дунёсини шакллантириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фаолият кўрсатаётган рақс, гимнастика, моҳир қўллар, “Зумрадойлар давраси”, “Инглиз тилини ўрганамиз” каби тўгараклар “Болажон” таянч дастури асосида олиб борилмоқда. Бундай ишларни самарали йўлга қўйилишида тарбия масканининг тажрибали раҳбари ҳамда тарбиячи-педагоглардан Марина Тарасенко, Татьяна Воҳидова, Гулзара Мораева, Назокат Холматова, Раиля Йўлдошеваларнинг хизматлари беқиёс.

Ушбу муассасада “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ва “Соғлом болажон” услубий қўлланмаси асосида методик тавсия ва жисмоний тарбия тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Яъни, болаларнинг кўпроқ очиқ ҳавода бўлишларини таъминлаш, жисмоний ўйин ва машғулотлар билан шуғулланишлари учун барча шароит яратилган. Жумладан, катта гуруҳлар ўртасида “Қувноқ ўйинлар”, ўрта гуруҳларда “Ғолиб бўлишим керак”мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда. Шунингдек, мазкур муассаса тарбияланувчилари туман миқёсида бўлиб ўтган “Инглиз тилини ўрганамиз” фестивалида фаол иштирок этди. Ана шундай шароитда камол топаётган болажонлар соғлом ва интеллектуал жиҳатдан етук бўлиб камол топаётир.

Она Ватанимиз келажаги бўлмиш фарзандларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда фидойи педагог-тарбиячиларнинг ўрни беқиёс. Ана шу йўлда астойдил меҳнат қилаётган Янгийўл туманидаги “Табассум” номли 18-сон мактабгача таълим муассасаси жамоаси ҳозирги кунда соғломлаштириш ишлари билан бирга, кузги мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Марям АҲМЕДОВА,

Тошкент вилояти

Яна ўқинг:  Келажак – боғчадан бошланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: