Реклама

Бировники буюрмайди

Азалдан қинғир йўл билан топилган мол ҳеч қачон эгасига буюрмаслиги ва бу эгрилик орқали фақат пок номга қора доғ тушиши маълум. Орамизда шуни била туриб ҳам қинғир йўлдан қайтмайдиган инсонларнинг борлиги ачинарли ҳол, албатта.

Матқурбон Ражапов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2016 йил 1 март куни Хоразм вилояти, Питнак шаҳри, “Ёшлик” маҳалласи Отаниёзов кўчаси, 1/2 уй 11-хонадон ёнида Ж. Раҳимовага тегишли “Кобалт” автомашинасининг ҳар бири 740 минг сўмлик 2 та орқа ғилдиракларини яширин равишда ўғирлаб, ўз манфаати йўлида фойдаланади. Бу қилмиши билан Раҳимовага 1 миллион 480 минг сўм миқдорида молиявий зарар етказади.

Ушбу жиноий иш юзасидан 2018 йил 8 июнь куни Питнак шаҳри “Шарлауқ” МФЙ биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Ҳеч бир жиноятнинг жазосиз қолмаслигини англаган Маткаримов Раҳимова билан ярашишга ҳаракат қилиб, барча зарарни қоплаб беради. Дастлабки терговда эса гумонланувчи Маткаримов ва даъвогар Раҳимовалар ярашганлиги туфайли жиноят ишини тугатишни сўраб ўзаро судга мурожаат қилишди.

Ҳазорасп туман ИИБ сайёр суд мажлиси қарорига кўра Ўзбекистон Республикасı ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноий иш Ўзбекистон Республикасı ЖКнинг 66-моддасига мувофиқ ярашганлик муносабати билан тугатилди.

 

Акбар АМИНОВ,

Ҳазорасп туман суди раиси

Яна ўқинг:  Тарбиянинг муҳим меъёри
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: