Аминокислотага бой маҳсулотлар тез тўйишга ёрдам беради
Мутахассислар аминокислотага бой маҳсулотлар тез тўйишга ёрдам беришини аниқлади. Бундай маҳсулотлар иштаҳани назорат қилувчи мия ҳужайраларини кучайтиради. Аминокислота ўрик, олхўри, бодом, товуқ гўшти, авокадо ва бошқа маҳсулотлар таркибида кўп.
Аминокислота моддасига бой маҳсулотлар миянинг иштаҳа ва вазн билан боғлиқ бўлган ҳудудларида жойлашган ҳужайраларга таъсир ўтказади. Тадқиқотда мутахассислар мияга аминокислота моддаларини киритди. Бор-йўғи ўттиз сониядан сўнг юқорида айтиб ўтилган ҳужайралар тўқлик ҳиссини пайдо қилувчи сигналларни ишлаб чиқарди. Олимлар ушбу усул семиришга қарши курашишда ёрдам беради, деб умид қилишяпти.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.