Янги препарат саратонга қарши иммунитет тизимини кучайтиради

Аксарият ўсмалар чигал қон томирларидан тўсиқ ҳосил қилиш орқали организмнинг иммунитет тизимидан ҳимояланади. Ушбу томирлар иммунитет ҳужайраларининг ўсмага қарши курашишига тўсқинлик қилади ва ўсманинг ривожланишига ёрдам беради. Medical Xpress нашри хабар беришича, австралиялик олимлар бу муаммонинг ечимини топишди.

Улар ишлаб чиққан янги препарат ўсмада нормал қон томирлари ва лимфа тугунларига ўхшаш тузилишни шакллантиради. Шу орқали иммунитет тизимида ички томондан ўсмага қарши курашиш имконияти пайдо бўлади. Ўтказилган тажрибалар янги дори ошқозон ости безлари ва ўпка саратони муолажасининг самарасини ошириши мумкинлигини кўрсатди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар фикри: инсоннинг характери унинг қайси ойда туғилганига боғлиқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: