Қўзиқорин салати

Зарур масаллиқлар: 200 гр товуқ гўшти, 600-700 гр шампиньон қўзиқорини, 6 дона қайнатилган тухум, 2-3 дона ўрта ҳажмдаги пиёз, 2-3 дона кичик сабзи, 100 гр қаттиқ пишлоқ, майонез, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши: қўзиқорин пиёз билан биргаликда қовуриб олинади. Қайнатилган товуқ гўшти ва тухум сариғи тўртбурчак шаклда тўғралади ҳамда майонез ва таъбга кўра туз билан яхшилаб аралаштирилади. Ликопчага масаллиқлардан қўзиқорин шакли ясаб олинади. Ясалган қўзиқорин банди устидан қирғичдан чиқарилган тухум оқи, унинг қалпоқ қисми устидан эса кичик қирғичдан чиқарилган сабзи орқали безаб чиқилади. Қалпоқчанинг пастки қисми эса қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

ХуршидаБОНУ

Яна ўқинг:  Товада пиширилган пицца

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: