Шафтоли – қувват манбаи

Шафтоли қувват манбаи – у шакар ва целлюлозага бой. Бундан ташқари, унинг таркибида калий, темир, фосфор, магний, фтор, А, С, В, Е, К, РР витаминлари, антиоксидантлар ва органик кислоталар бор.

Шафтоли очликни қондиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Унинг таркибида калий ва магний кўплиги учун камқонлик, юрак касалликлари, стресс ҳолатларида яхши фойда беради. Оғир касалликлардан сўнг организм тикланиши учун шафтоли ва унинг шарбатини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Шафтоли пигментли доғ ва ажинларнинг пайдо бўлишига қарши курашиб, терини ёшартириш хусусиятига эга.

Олимлар шафтоли таркибидаги моддалар саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлатишини аниқлаган.

Шафтоли барги ва гулида ҳам даволаш хусусиятлари мавжуд. Уларнинг қайнатмасидан ич сурувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида фойдаланиш мумкин. Шафтоли данагидан тайёрланган дамламани нафас олиш органлари касалланганда ва шамоллашда терлатувчи восита сифатида фойдаланса бўлади.

Эслатма: шафтоли мағзи заҳарли.

Меванинг пўстида аллергия чақирувчи гул чанглари бўлиши мумкин. Тозаланган ёки консерваланган шафтоли аллергияга мойил инсонлар учун хавфсиз.

Семириш ёки қандли диабет касалликларида шафтоли ейиш тавсия этилмайди.

Шафтолининг калория даражаси – 45 ккал.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Мусиқа – бола хотирасини яхшилайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: