Парҳезбоп қовоқча

Қовоқча энг паст калорияли сабзавот (100 гр. да – 27 ккал) ҳисобланиб, у юқори таркибли бириктирувчи тўқималари туфайли узоқ давом этадиган тўқлик ҳиссини пайдо қилади.

Қовоқча енгил ҳазм бўлади. Шунинг учун у меда-ичак, жигарнинг яллиғланиш касалликлари (гепатит, холецистит, ўт пуфагида тош йиғилиши хасталиги)да барча парҳез таомлар таркибига киради. Бу сабзавот пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга. Айниқса, шиш билан кечадиган юрак қон томир касалликларида унинг ўрнини ҳеч қандай восита босолмайди. Кичикроқ қовоқчалар (10-15 см) янада фойдали. Уларда кўп миқдорда фойдали моддалар бор.

Тавсия: Тоблаб пишириладиган қовоқча: янги узилган қовоқча пўстлоғидан артилади. Сўнг тўртбурчак шаклда тўғралади ва озроқ тузланади. Кейин унинг устига ўсимлик ёғи қуйилади. Газ печида (10 дақиқа) ёки мультиқайнатгичда (7 дақиқа) сингитиб пиширилади. Тайёр бўлган таом устига ошкўклар сепилади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Юртимиз нозу неъматлари – дармондорилар хазинаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: